13 June 2017
00:35 - Ўзбек футболчилари Эронда мағлубиятга учради, ишимиз чатоқ!

Кеча оқшомда Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтган Эрон-Ўзбекистон учрашуви 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Маълумки, жаҳон чемпионатига саралаш ўйиларида Эрон муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритиьб бўлганди.

Ўзбекистон эса имкониятлардан деярли маҳрум бўлиб бормоқда. Ўзбекистон термаси Хитой ва Жанубий Кореяни яқин икки ойда мағлубиятга учрата олсагина, футболчиларимиз Россияда 2018 йили ўтадиган мусоақаларда иштирок эта олиши мумкин.