12 June 2017
22:18 - Шавкат Мирзиё ўзи ўтган йили 24 декабрда ўзи тайинлаган Самарқанд вилояти ҳокимини лавозимидан улоқтирди, "бошландими"?
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши вақтида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўта лавозимидан озод этилди. Президент ғазабланиб, видеойиғинда Самарқанд вилоятида молия ва солиқ тизимидаги камчиликларга урғу берди.

Шавкат Мирзиё 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятдаги қурилиш ишлари билан танишган, далаларда фермерлар билан учрашган ва тутзорларни кўпайтириш ҳақида Совет замонини эслатувчи маслаҳатлар берганди. Маҳаллий ТВ лавҳаларига кўра, ўшанда унинг кайфияти яхши бўлиб, Ҳиммат Оқбўтанинг ишларидан норозилиги кўринмаган эди. Қолаверса, Ҳиммат Оқбўта вилоят ҳокими қилиб, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ўтган йили 24 декабрда тайинлаган эди.

Унинг бугунги кайфиятидан хулоса қилиш мумкинки, машҳур рус латифасига айтилганидек, ҳамма нарса энди “бошланди”.