10 June 2017
07:47 - Абдулазиз Комил фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказармиш, бунга кучи етмайдику
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Ўзбекистондаги ва хориждаги мамлакатимиз фуқаролари саволларига 5 июл куни Тошкент вақти билан соат 14.00 дан 16.00 га қадар жавоб беради. Видео мулоқот тарзида ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсати, дипломатик корпусларимиз аҳволи ва хориждаги Ўзбекистон фуқароларига оид барча масалалар кўрилиши назарда тутилган.

Албатта, тўғридан-тўғри мулоқот яхши, аммо бутун бошли Ўзбекистонда 25 йилдан бери йиғилиб қолган 25 мингдан ортиқ саволга икки соат кифоя қилармикан, дейди мухбиримиз. Қолаверса, вазир кўплаб саволлардан ўзига ёққанлари ёки ўзи тайёрлатганларига жавоб бериши муқаррар. Чунки, у ҳақиқий саволларга жавоб беришга ҳам кучи етмайдиган бир бечорадир.

Абдулазиз Комилнинг ҳар қандай саволга берган жавобини биттагина расм билан ифодадаш мумкин.