10 June 2017
01:28 - Ҳукумат Ўзбекистондаги мобиль ширкатларга жиддий огоҳлантириш берибди, аммо ҳукуматнинг ўзи ҳамма нарсанинг бош айбдорику!
Ўзбекистон ҳукумати UNITEL МЧЖ (Beeline савдо маркаси) ва COSCOM МЧЖ (Ucell савдо маркаси) мобил операторларини радиоэлектрон воситалар ва радиочастота спектридан фойдаланишни қўпол равишда бузишда айблаётгани ҳукуматнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан хабар қлинди. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига кўра, 2017 йилнинг май ва июнь ойиларида база станциялари ва ушбу операторларнинг мобиль алоқа тармоқлари радиорелейли линиялардан фойдаланиши бўйича тартиб талаблари бузилганлиги иддао қилинмоқда.

Инспекция маълумотларига кўра, мобил операторлар база станциялари ва радиорелейли линиялардан фойланишга қабул қилиб олиш акти ва радиоэлектрон воситалар ҳамда радиочастоталардан техник фойдаланиш бўйича тегишли рухсатни расмийлаштирмасдан, ноқонуний равишда тижорий мақсадларда фойдаланишган.

Операторлар “норматив-ҳуқуқий актлар ва лицензия келишувлари талабларини тизимли равишда ҳамда қўпол бузишлари, шунингдек, кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифати кўрсаткичлари пасайгани учун” огоҳлантирилди ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бизда мобил операторларини ҳимоя қилиш нияти йўқ, дейди мухбиримиз. Охирги йилларда бу опреторларнинг иш сифати пасайиб бораётганини ҳам биламиз. Аммо, тамомийла коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботган Ўзбекистондаги режимга ҳам ишончимиз йўқ. Қолаверса, Шавкат Мирзиё томонидан тайинлаган Бош вазир Абдулла Арипов тирикми ёки ўликлигини ҳам ўзбек халқи билмайди-ку, чунки, у тайинлангандан бери ҳеч қаерда кўринмайди-ку. Балки, у порахўрлик билан овора бўлиб ўз вазифасини ҳам унутгандир ва Шавкат Мирзиё ўлгандан кейин унинг ўрнига ўтириб олишнигина ўйлаётгандир.

Шундай экан, ҳукумат ишни аввал ўзини тозалашдан, коррупция ва порахўрлдикдан тозаланишдан бошлаши керак. Тозаланишнинг ягона йўли – демократия эканлигини ҳам тушунтириш керакми янги режимбоши Шавкат Мирзиёга?