09 June 2017
23:43 - Остонада ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилди

Бироз аввал, яъни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Остонда ЭКСПО-2017 кўргазмаси танталаи очилди. Табиий, Нурсултон Назарбой баландпарвоз нутқ сўзлади. Аслида, Қозоғистонда бундай кўргазманинг ўтказилиши мақтов ва ҳавасга лойиқдир. Ўзбекларнинг ҳавасини назарда тутмоқдамиз.

Очилиш маросимига ШҲТ саммити учун келган давлат раҳбарларидан ташқари, жаҳоннинг унча кўп бўлмаган сиёсий лидерлари қатнашдилар. Уларни расмда кўрмоқдасиз, аммо расм ҳали қуёш тўла ботмасдан олдин олинганга ўхшайди. Улар очилиш маросимидан аввал кўргазмани айланишган ва расмга тушгандирлар. Табиий, Шавкат Мирзиё ҳам ўша ерда эди.

Кўргазмада 120 дан кўп давлатнинг павильонлари борлиги, очилиш маросими муҳташам салют билан тамомлангани Казинформнинг хабарида урғуланади.

Ўзбекистон павильонининг биринчи қавати 630 квадрат метр майдонни эгаллагани, бу ерда қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари намойиш этилаётгани, қуёш энергияси стенди 2030 йилда автомабилларни қуёш нури ёрдамида қандай қувватлантириш мумкинлигини кўрсатувчи экспонантлар борлиги ЎзАнинг хабарида айтилган. ЎзАнинг хабарида Ўзбекистоннинг экспонантлари ҳаммада қизиқиш уйғотгани ҳам урғуланган. Аммо, “ҳамма” кўргазмага эртадан келишга бошлашини айтиш унутилган.