12 April 2017
22:54 - Шавкат Мирзиё ҳукумат бошлиғи вазифасини ҳам бажаришга бошлабди ва аҳволимиз ёмонлигини анқлабди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни лавозимларидан бўшатгани, ҳукуматнинг Рустам Азимдан бошқа барча аъзоларини қаттиқ танқид остига олгани. Бош вазир, унинг ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилгани, вазирларни интизомий жавобгарликка тортгани, айрим ҳокимларни ишдан олгани ҳақидаги хабар мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатилди.

Маълум бўлишича, ҳукумат тузилмаларида Бош вазир ўринбосари Рустам Азим етакчилик қилаётган йўналишлардан бошқа соҳаларда ўзгаришлар сезилмаётган экан. Табиатни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитаси раиси Б.Х. Абдусаматовга, Давлат Архитектура ва Қурилиш Қўмитаси раиси Б.И. Зокировга, унинг биринчи ўринбосари А.Р. Тўхтаевга, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Р. С. Қосимовга эса ҳайфсан берилибди.

Шавкат Мирзиёнинг бу қилган иши кўрсатмоқдаки, у бош вазирлик пайтини қўмсаб, видеоселектор йиғилиши ўтказган. Унинг қарорларидан тушуниш мумкинки, Ўзбекистоннинг аҳволи ҳали ҳам ёмон. Аҳволимиз охирги ярим йилда ёмон бўлиб қолдими ёка Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган замонларда ёмон бўлиб бўлганмиди? Бу саволга жавоб бермасдан олға кетиб бўлмаслигини Шавкат Мирзиё тушунармикан?