07 April 2017
20:23 - Яна бир оддий хабар Стокголмдан: Юк машинаси савдо марказиги солдирди, бор-йўғи 4 киши ҳалок бўлди

Швециянинг пойтахти Стокголмнинг марказида 1-2 соат аввал бир юк автомбили йўл четига чиқиб, аввал йўловчиларни босди, кейин савдо марказига урилди, дейилади бутун дунё ахборот воситалари тарафидан тарқатилаётган хабарларди. Ҳалок бўлганларнинг 3 ёки 4 эканлиги, ярадорларнинг сони кўп эканлиги айтилмоқда.

Туркларнинг “Миллиёт” газетаси Швеция Бош вазири Стефан Лофвен (Stefan Lofven) воқеани “террористик ҳужум” деб баҳолаганини билдирди. Аммо, дунёнинг бошқа хабарларида ҳали бундай гап йўқ. Воқеа “исломий терроризм” сифатида тан олинишининг эҳтимоллиги жуда катта.

Маълумки, Швеция мусулмон муҳожирларга дўстона бағрини очган, ўзбек муҳожирларини энг кўп қабул қилган Европа мамлакати ҳисобланарди. Энди бу ерда ҳам аҳвол ўзгаришини кутиш керак.

Бутун дунёда “Ислом” ва “ислом терроризми” тушунчалари синонимга айланиб борар экан, Ислом уламолари ҳамма тешикларини қисиб ўтирганлари, мусулмонларнинг имижини яхшилаш учун бирон нарса қилиш кераклигини ўйламаётганлари Ислом дини ўлимга кетаётганининг кўрсатгичидир. Ислом дини ислоҳотларга муҳтож эканлигини мусулмонлар қачон тушуниб етадилар, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат”га қачон қулоқ солишни бошлайдилар?

"Миллиёт" газетасидан олинган расмда террорист ушланаётган пайтни кўрмоқдасиз. Аммо, ҳозиргина расмийлар террорист ҳали ушланмаганини эълон қилдилар.