07 April 2017
22:10 - Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарлари устидан куламизми-йиғлаймизми?
Ўзбекистондек давлатнинг Миллий Ахборот Агентлиги бугун тарқатган хабарлардан фақат иккитасини келтирамиз. Ҳаммасини келтирсак, баъзи уқувчиларимиз кулгидан ўлиб қолишлари мумкин.

Биринчи хабар. Нимамиш, Навоий ЭИЗда улама киприклар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилармиш. Янги корхонани ташкил қилиш "Навоий" ЭИЗ худудида режалаштирилмоқда эмиш. Биринчи босқичда улама киприклар ва уларни қотириш учун воситалар, юзни тозаловчи ниқоблар ишлаб чиқарилармиш. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг шериги - косметика бозорида пешқадамлардан бўлган Жанубий Кореялик Daejin Chemical компанияси бўлармиш.

Иккинчи хабарда айтилишича, Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ёрдам сўраб бақирган аёлнинг овози барчани сергак торттирибди. Унинг ёнига етиб келган ички ишлар органи ходими аёлнинг пуллари зўрлик билан тортиб олиб кетилганини аниқлабди... Ўғри бозордан чиқиб кетишга ҳам улгурмасдан қўлга олинибди, унинг чўнтагидан аёлга тегишли бўлган 253 минг сўм (30 АҚШ доллари – “Ҳаракат”) чиқибди, у пул далилий ашё бўлар экан.

Қаранг, ўзбек профессорлари ва ҳатто сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолда, мамлакатимиз коруппция, порахўрлик ва ўғрилик ботқоғига ботмоқда, бош ўғрилар ҳокимиятда ўтирибди. Шундай пайтда ЎзАнинг хабарлари қанчалик масхарабозлик эканлигини тушунмайдиган одам борми?

Бу масхарабоз агентликнинг хабарлари ичида, табиий, АҚШ ҳарбий контингентининг Сурия нуқталарига зарбаси, Стокголмдаги террорчилик ҳақида ҳеч нарса йўқ.