04 April 2017
20:46 - Хато қарор ва қизиқ хабар: Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги 2017 йилда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилишини эълон қилди
2017 йилда пахта экин майдонлари 49 минг гектарга ва ғалла майдонлари 10 минг гектарга қисқартирилиши кутилмоқда, дейди Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги. Қисқартирилган экин майдонларига картошка, сабзавот, интенсив боғ, токзор, озуқа экинлари ва мойли экинлар экилади.

Умуман бу борада 5 йилга мўлжалланган давлат дастурида озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашё базасини, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш, ички истеъмол бозорини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига тўлдириш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш кўзда тутилган.

Ҳукуматнинг бундай қарори тўғрилигига шубҳамиз бор, дейди мухбиримиз. Мева-сабзавот маҳсулотларнинг экспорти эмас, пахтани қайта ишладан олинган маҳсулотларни экспорт қилиш катта фойда келтириши шубҳасизди. Бунинг учун деҳқонларга ўзлари етиштирган пахтани бозор нархида сотишга йўл бериш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш керак.