04 April 2017
21:24 - Даҳшат: Санкт-Петербург террори қурбонлари орасида ўзбеклар бор
Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 бўлди, яраланганлар сони 51 кишига етди. Шаҳар расмийлари ҳалок бўлган ва ярадорларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилдилар. Мазкур рўйхатда 1997 йилда туғилган Турсунов Умар ва 1993 йилда туғилган Мелибоев Нуридиннинг исмлари бор. Улар Ўзбекистон фуқаролари, аммо буни ҳозирча элчихонамиз тасдиқлагани йўқ. Қаранг, 14 қурбондан 4 нафари ўзбек экан.

Рўйхатда вояга етмаган болалар ҳам бор. Жабрланувчилар Петербургдаги Раухфус номидаги клиник шифохона, “Елизаветинская больница” шифохонаси, Соколова номидаги клиник шифохона, 26-сонли шаҳар клиник шифохонаси, Жанелидзе номидаги тиббиёт муассасаси ва Мариина шифохоналарига жойлаштирилган.