28 March 2017
21:35 - Ўзбек футбол мухлисларида яна умид уйғонди, терма жамоамиз Москвага бориши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Қатарга қарши учрашув ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ягона голни учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жаримадан киритди. Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб, мухлисларда яна умид уйғотди. Гап шундаки, футболчиларимиз бундан кейинги 3 ўйинни ҳам ғалаба билан якунласа, Россияда ўтказиладиган футбол мундиалида иштирок этиши мумкин.

Ўтган ҳафтада эса футболчиларимиз Сурия термасига мағлуб бўлиб, қийин аҳволга тушиб қолишганди.