28 March 2017
20:22 - Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раислари учрашди
Бугун икки давлат президентларининг келаси ойга белгиланган учрашувига ҳозирликни муҳокама қилган Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари - президент Шавкат Мирзиëнинг Москва сафари давомида икки давлат ҳамкорлигини моҳиятан янги сифатга кўтарувчи катта ҳужжатлар тўплами имзоланишини билдирдилар.

- Бугунги нисбатан қисқа¸ аммо муҳим амалий учрашувимиз¸ Ўзбекистон президентининг Россияга қиладиган давлат ташрифига ҳозирлик билан боғлиқ жорий масалалар муҳокамасига бағишланди. Бу сафар давомида турли йўналишлардаги ҳамкорликка оид жуда катта ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши кутилмоқда¸ - деди Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувдан сўнг Дмитрий Медведев.

Россия ҳукуматининг раҳбари таъкидлашича¸ Шавкат Мирзиëев сафари давомида имзоланиладиган ўзаро келишувлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янги сифат даражасига кўтаришга қаратилган.

Абдулла Ариповнинг бу учрашув хусусидаги фикрлари, агар улар бор бўлган бўлса, хабарларда келтирилмайди.