28 March 2017
19:49 - Қизиқ: Ислом Карим даврида урилган прокурор ишга қайтди

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Эргашев Азимжон 5 йил муддатга Жиззах вилояти прокурори этиб кеча тайинланибди. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори томонидан жиззахликларга қонун пешвоси қилиб юборилган бу одам бир неча йил аввал урилиб кетганди. Соҳадан кетиб, қайлардадир жон сақлаган Эргашев ўз вақтида Бош Прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимигача кўтарилган.

Шу пайтгача Жиззах вилояти прокурори курсисида Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов ўтирган эди. Бу хабарнинг яна бир қизиқ тарафи шундан иборатки, у бор-йўғи ярим йилдан бери бу курсида ўтирган эди.