13 March 2017
21:24 - Яна бир гуруҳ миршаббошилар тайинланди, улар кимга хизмат қилади, халққами, юқоридагиларгами?

Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирининг буйруғи билан Тошкент вилояти Қибрай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб полковник Алишер Рашидов; Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Ортиқ Худойбергенов; Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи этиб эса подполковник Собиржон Иброҳимов; Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар бошқармасига подполковник Фаррух Ҳайдаров, Юнусобод тумани ИИБга подполковник Неъматулло Ҳайдаров, шунингдек, Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб подполковник Муҳаммаджон Дадажонов тайинланди.

Кунда-кунора янгиланаётган миршаббошилар билан вазият ҳеч қачон ижобий томонга ўзгармайди. Аксинча, порага энди-энди тўя бошлаганларининг ўрнига очлари келади, дейди мухбиримиз.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ички Ишлар Вазирига бундай алмаштиришлар ҳақида буйруқни шахсан Шавкат Мирзиё бермоқда. Вақти келгани учун эслатиш керакки, Ислом Карим Лубянка томонидна 1989 йили ўзбекларнинг бошига ўтказилгандан кейин, у аввалига асосан милицияни ўз қўғирчоғига айлантириб олиш билан шуғулланган ва бу ишни қилолган эди. Ваҳолангки, милиция президентларга эмас, халққа хизмат қилиши керак.