13 March 2017
20:06 - Фуҳуша-2 лақабли Лола Каримова Мирзо Улуғбек ҳақидаги фильмга продюссерлик қилибди, отаси тарафидан подага айлантирилган миллатга хизмат қиладими?
Марҳум Ислом Каримнинг кичик қизи Лола буюк аждодимиз Мирзо Улуғбек тўғрисидаги ҳужжатли фильмга продюсерлик қилди. “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли ҳужжатли фильм тақдимоти яқин кунларда ўтказилиши айтилмоқда. Бадиий кино элементлари бўлган мазкур ҳужжатли фильмда Ҳолливуд юлдузлари ҳам роль ижро этишган.

Ҳужжатли фильмда жаҳон киномотографияси юлдузлари Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳамда ўзбек актёрлари Маъруф Отажонов, Жавохир Зокиров ва Ҳошим Арслонов роль ўйнаган. Фильм мусиқасини Ҳолливуднинг машҳур композитори Уолтер Афанасьев ёзган.

Таниқли ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдош томонидан суратга олинган фильмда Улуғбекнинг жаҳон фани тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида Британия, АҚШ, Франция, Ўзбекистон, Дания, Россия ва Нидерландлар олимлари фикр билдиришган.

Фуҳуша-2 ўзининг Facebook саҳифасида мазкур лойиҳанинг эри билан соҳада қилаётган илк иши экани, бошқа аждодларимизнинг ҳам руҳини чирқиратиш нияти борлигини билдирибди.

Мирзо Улуғбек жаҳонга танилган олим ва инсондир. У ҳақида яна бир фильм олингани ҳам ёмон эмас. Тахмин қилиш мумкинки, Баҳодир Йўлдош бу кино устида Ислом Карим тириклигилда иш бошлаган ва унга лаганбардорлик қилиш учунгина унингқизини бу ишга тортган.

Аммо, бу Фуҳуша-2 ўз отаси миллат сифатини йўқоттириб, подага айлантирган ўзбекларга хизмат қилишнинг бошқа йўлларини ҳам қидириши керак. Акс ҳолда отаси каби ҳаромий сифатида тарихимизда қолади.