13 March 2017
22:48 - Президент Шавкат Мирзиё Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади
Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳманга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шу йилнинг 22-23 март кунлари мазкур мамлакатга давлат ташрифини амалга оширади. Ҳукумат соатида нутқ сўзлаган Абдраҳмановнинг гапларига кўра, Ўзбекистон президентининг тахмин қилинаётган ташрифи минтақа мамлакатларининг тўқнаш келаётган трансмиллий масалалар олдида бирлигининг исботи бўлади.

Шавкат Мирзиё Остонга келиб-кетгач, Марказий Осиё давлатларининг "баъзи раҳбарлари" ҳам бу ерга келармиш. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг бу писандаси ортида қайси президентнинг номи яширин, буниси номаълум.