03 March 2017
22:04 - Қизиқ: Собиқ “Бирлик”чи, ҳозир эса миллат хоини ва ББСидаги МХХ югурдаги бўлган Ҳамид Исмоилни Ўзбекистонга киритишмабди

1 март куни Лондондан Тошкентга учиб келган Би-Би-Си Жаҳон Хизмати Марказий Осиё бўлими мудири Ҳамид Исмоил Тошкент аэропортида тўхтатилиб, Ўзбекистондан чиқариб юборилди. Россия фуқароси бўлган Ҳамид Исмоилнинг уч нафар шериги эса монъеликсиз Ўзбекистонга киритилган.

Тартиб-қоидага мувофиқ, 1992 йилдан бери Лондонда яшовчи Ҳамид Исмоил Россия фуқароси ўлароқ Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Маълум бўлишича, бир ой аввал Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига таркибида Ҳамид Исмоил ҳам бўлган ББС делегациясининг рўйхати келган, ўшанда вазирлик унинг ташрифига эътироз билдирмаган.

Ҳамид Исмоил ўз вақтида “Бирлик” халқ ҳаракатининг сафларида бўлганди, дейди мухбиримиз. Кейин, кўпчилик ёзувчилар каби сотқинлик йўлига ўтиб, ББСнинг ўзбек хизматидаги МХХнинг югурдагига айланган. Уни ҳозир нимага Ўзбекистонга киритмаганлари ҳақида “Ҳаракат”нинг ўз фикрлари бор. Аммо, ҳозир бу тўғрида гапириб ўтиришни ҳам лозим топмадик.

"Ҳаракат" ҳаммани сотқин ва ҳаромий деяверади, деб сасийдиганлар чиқишини ҳам биламиз. Улар тушунсинки, ўзбек миллати ичида Ҳамид Исмоил каби хоин ва ҳаромийлар кўпайиб кетгани сабабли ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати аянчли аҳволда. Инсон эркинликлари бўйича дунёда охирги ўриндамиз, 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда қисиб ўтирган миллат ҳолига келдик. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўзбекларни она ерларидан сиқиб чиқариш, ўзбек мактабларини бекитиш давом этмоқда. Тахминан 5 млн ўзбек яшайдиган Афғонистонда битта ҳам ўзбек мактаби ёки синфи йўқ. Миллионлаб ўзбеклар бир бурда нон учун чет элларда қуллардек мардикорлик қилмоқдалар.

Миллат сотқин ва ҳаромийларга энг камида тупиришни ўрганмас экан, бу аҳволдан чиқолмайди. "Ҳаракат"нинг мақсади - миллат ва ватанимизни бу аҳволдан олиб чиқишдир.