03 March 2017
20:31 - Тошкентни ҳаромийлаштириш бошланди: Ислом Каримнинг номи шаҳарнинг энг йирик кўчаларидан бирига берилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига ҳаромий Ислом Каримов номи берилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида: "Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди", дейилади.

Тошкент шаҳар Кенгаши бу ифлос қарори ўзбек миллати тарихининг қора саҳифаларида абадий қолади ва Кнгаш аъзоларининг ўзи ҳам ҳаромийлар тшўдаси эканлигининг исботи бўлади. Чунки, Лубянка тарафида ўзбекларнинг бошига ўтқазилган тожик аслли Ислом Каримов мустақилликнинг бош душмани бўлгани, озодлик талаби билан тарихда биринчи марта майдонларга чиққан ўзбекларни калтаклатгани, қаматгани, баъзиларини ўлдиртиргани - тарихий фактлардир, уларнинг баъзилари видеоларга олинган.

Ислом Каримов миллатни майдонларга олиб чиққан "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлатнинг бошини ёрдиргандан кейин, мамлакат парламентининг 1992 йил 2 июлдаги йиғилишида "Керак бўлса, яна 100 тасининг бошини ёрамиз" деб ҳайқирганини телевидение орқали ўзбек халқи кўрган. Бундай фактларни ҳозирги тожиклар режими бекитиш билан овора, аммо узоқ вақт бекитолмайди.

Ўзбекистоннинг жорийдаги президенти Шавкат Мирзиё 2017 йил 25 январида Ислом Каримовнинг жирканч номини абадийлаштириш ҳақида ҳукумат қарорини имзолаганди. Қарорга кўра, яқиндан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ҳам Ислом Каримов номи билан аталади.