04 March 2017
02:04 - Қанчалик жиддий (?): Россия Бош Вазири Медведов ва миллиардер Алишер Усмоновни порахўрликда айблашмоқда

Шу кунларда Алексей Навальныйнинг “Коррупцияга қарши кураш фонди” Бош Вазир Дмитрий Медведевни коррупцион империя яратганини гўёки исботловчи катта атрихий ҳисобот эълон қилди. Унда айтилишича, яратилган жиноий империя офшорлар эмас, номолиявий фондларга асосланган. Дмитрий Медведевга яқин одамлар тарафидан бошқариладиган шу фондлар воситасида ўзбек аслли миллиардер Алишер Усмонов ҳам Дмитрий Медведевга пора берганмиш.

Чиройли видеофильм шаклида тарқатилган айбномада порхўрликнинг тўғридан-тўғри исботи йўқ, шундай экан, “Коррупцияга қарши кураш фонди”нинг директори Роман Рубонов Тергов Қўмитасига Россия Бош Вазири Дмитрий Медведев ҳамда миллиардер Алишер Усмоновга нисабатан жиноий иш қўзғатишни сўраб қилган мурожаатини жиддий қабул қилиб бўлмайди.

Рубоновнинг аризасида айтилишича, 2010 йилнинг августида Алишер Усмонов Москва яқинида жойлашган Знаменское қишлоғидага уй ва ер участкасини ижтимоий-маданий ташаббуслар фондига совға қилган. Бу фондга эса ўша пайтда Россия Президенти, 2012 йилдан бери Бош Вазири бўлган Дмитрий Медведевнинг рафиқаси Светлана Медведева раҳбарлик қилар экан. Фондга берилган мулкнинг қиймати 5 миллиард рубль миқдорида экани ҳам айтилган.

“Усмоновнинг тадбиркорлик фаолияти давлат шартномалари, шунингдек, Медведев қабул қиладиган норматив ҳужжатларга боғлиқ бўлгани туфайли, 5 миллиард рубллик кўчмас мулкнинг бу тарзда берилиши пора ҳисобланади”, - дейилган аризада.

Маълумки, Алишер Усмонов спорт ташкилотларига, Ўзбекистонда мачит қурилишига катта моддий ёрдам берган. Демак, унинг қандайдир ижтимоий-маданий ташаббуслар фондига уй ва ер участкасини совға қилиши кутилмаган воқеа эмас. Буни пора деб баҳолаш учун, Алишер Усмонов бунинг эвазига Дмитрий Медведевдан нималар олганини кўрсатиш керак. Ваҳолангки, ўша пайтда Россиянинг энг катта бойи бўлган Алишер Усмонов Дмитрий Медведевнинг ёрдамига муҳтож ҳам эмасди.