24 February 2017
01:05 - “Фарғонаазот” корхонасида портлаш юз берди, қурбонлар бор

Бир оз аввал Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, кеча соат 16:30 да “Фарғонаазот” заводининг аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари олиб борилаётган пайтда портлаш юз берди.

Қурбонлар борлиги айтилса ҳам, уларнинг сони тилга олинмаган. Воқеа сабабларини ўрганиш ва зарар кўрганларнинг оилаларига керакли ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилибди