24 February 2017
17:20 - “Фарғонаазот”даги портлашда 6-8 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Кеча тушдан сўнг Фарғона шаҳридаги йирик “Фарғонаазот” корхонасида кучли портлаш содир бўлгани аввалги хабаримиздан маълум. Ўзбекистондек ошкораликдан узоқ бўлган давлатда бу ачинарли воқеа ҳақида ҳам тўлиқ маълумот олиш осон эмас.

Фарғона вилояти Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси томонидан тарқатилган хабарда портлаш аммиак цехини таъмирлаш чоғида ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани боис келиб чиққани айтилади, аммо ҳалок бўлганларнинг сони тилга олинмайди. Фарғона вилояти ҳокимлиги эса нобуд бўлганлар сонини 6 нафар деб хабар тарқатди.

Ҳолбуки, жума маърузасида вилоят имом-хатиби 8 нафар шахснинг ҳалок бўлганини айтиб, уларнинг руҳониятига фотиҳа қилди.Ярадор бўлганларнинг сони 10 атрофида эканлиги ҳақида тасдиқланмаган гаплар юрибди.