15 February 2017
19:22 - Ўзбекистон ҳукумати кечикиб бўлса-да меҳнат миграция масaласида “Бирлик” айтган йўлга ўтмоқда

Бугун Россия Федерацияси ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Рустам Азим Ўзбекистон томонидан бундан кейин меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка ҳам катта аҳамият берилишини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистон мазкур соҳада ҳалқаро миқёсда тан олинган шакллар асосида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этади. Бундай ҳамкорлик йўлланаётган ишчилар сони, мутахассислиги, уларни қабул қилаётган ҳудудлар бўйича аниқ маълумотлар билан таъминлашни кўзда тутади. Шунингдек, меҳнат муҳожирларига уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича қатъий кафолатлар берувчи тартибни ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ишчиларни нормал яшаш шароити ҳамда тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Бу эса ўз-ўзидан “Бирлик” таклиф қилган йўл - меҳнат миграциясини легаллаштиришга олиб боради. Ўзбекистон ҳукумати бундан меҳнат муҳожирлари, хорижда пайдо бўлаётган массани назорат қилишни ҳам кўзда тутаётгандир. Турган гапки, бунинг миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳеч бир зарарли тарафи йўқ, дейди мухбиримиз.