10 February 2017
19:33 - Тожикистондан Ўзбекистонга 25 йилдан кейин илк парвоз амалга оширилди
Бугун Тожикистон пойтахти Душанбедан учган “Somon Air” авиакомпаниясининг учоғи Тошкентга келиб қўнди. Бу 25 йил ичида Тожикистондан Ўзбекистонга келган илк учоқдир. Авиакомпания 20 февралдан бошлаб, мунтазам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган. Тошкентга келган бугунги рейсда Тожикистон авиация тизими делегацияси, журналистлар ҳамда 14 оддий йўловчилар бор эди. Душанбедан Тошкентга рейс учун чипталар нархи 140 доллар.

“Somon Air” раҳбарияти Тошкент аэропорти маъмурияти ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясидаги ҳамкасблари билан рейсларнинг очилиши масаласида музокаралар ўтказади, дейилган хабарларда.