10 February 2017
18:56 - Шавкат Мирзиё 3 нафар миршаббошини ишдан олди, милиция ишини бутунлай яроқсиз деб баҳолади, лекин 13 йилдан бери ҳукуматга ўзи раҳбар бўлганини эслатмади
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё видео орқали селектор мажлиси ўтказиб, ички ишлар идоралари фалиятини кескин танқид қилди. Жумладан, давлатнинг катта маблағлари сарфланаётган тизимнинг ўта қониқарсиз ишлаётгани, халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхона орқали тушаётган шикоятларнинг аксарияти тизим фаолиятига тегишли эканини эътироф этди. Халқнинг норозилиги, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг камситилиши юзасидан қатор фактларни ошкор қилди.

Мажлияда қониқарсиз фаолияти ва халқдан тушган шикоятлар учун Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рамзиддин Ғаффоров¸ Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Бобожонов ва Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Бобохўжаевларни ишдан бўшатди.

Президент Шавкат Мирзиёга кўра¸ ўтган йили жами 4518 нафар милиция ходими порахўрлиги ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани учун ички ишлар идораларидан бўшатилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президидент милиция ишини бутунлай яроқсиз деб баҳолади. Аммо, 13 йилдан Бош вазир бўлиб ишлагани, милиция ишининг яроқсизлигида бош айбдор ўзи эканлигини айтишни унутди.