05 February 2017
13:41 - АҚШ демократияси ишламоқда: Доналд Трампнинг мусулмонларга қарши қарори суд ҳукми билан вақтинча тўхтатилди, аммо у барибир ғалаба қозонади

АҚШ Президентининг мусулмонлар учун АҚШга киришни қийнлаштирувчи қарори атрофида бўлаётган воқеаларани тушуниш учун қуйидагиларни билиш лозим. Маълумки, АҚШ – федерал давлат, унинг таркибида 50 та штат (ўрислардан ўзбекларга ҳам ўтган “штат” сўзи, аслида state, яъни “давлат” деганидир) ва “Колубия тумани” деб аталадиган пойтахт Вашингтон бор. Ҳар бир штатнинг ўз қонунлари, ўз суд органлари бор. АҚШнинг суд системасида бир қарашда мантиқсизликдек кўринадиган бир нарса бор. Бу нарса – АҚШ федерал давлатининг Олий Судидан ташқари ҳар бир штатда маҳаллий суддан ташқари Федерал Суд ҳам борлигидир. Бу федерал судларда кўрилиши мумкин бўлган масалалар анчагина чекланган, аммо кўрилган масала бўйича уларнинг ҳукми бутун АҚШда ижро этилади.

Маълумки, Президент Доналд Трамп 27 январда 7 мамлакат (Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман) фуқароларига АҚШга киришни 120 кунга тўхтатди. Бу қарор Грин Қартаси ёки АҚШга кириш визаси олиб бўлганларга ҳам тегишли эканлиги ҳам эълон қилинди.

АҚШнинг ва ҳатто дунёнинг бир қатор шаҳарларида бу қарорга қарши намойишлар ўтказилди. Доналд Трамп президентликка сайланмасиданоқ, унинг сайловолди кампанияси пайтида айтган баъзи баёнотларидан норози бўлган Еврора давлатлари раҳбарлари ва АҚШнинг сал кам ҳамма оммавий ахборот воситалари Доналд Трампга қарши бўлиб қолгандилар. Айнан улар Трампнинг бу қарорига қарши ҳам бақир-чақирлар бошлашди.

Доналд Трампнинг қарорига қарши амалий ишлар ҳам бошланди. Нью-Йорк Федерал Суди кириш визаси олиб бўлганларга АҚШга кириш ҳаққи берди. Вашингтон штатининг Федерал Суди эса, штат прокурорининг Трамп чиқарган қарорни бутунлай бекор қилиш талаби бўича ҳукм чиқарилгунча, қарорни вақтинча тўхтатиш ҳукми чиқарди. Ва бу ҳукм бутун АҚШда кучга кирди ва ишлашга бошлади.

Адлия вазирлиги бу икки суднинг ҳукмини бекор қилиш йўлида иш бошланганини билдирди. Гап Олий Судга апеляция бериш ёки бериб бўлингани ҳақида бўлса керак.

Нима бўлганда ҳам, АҚШда демократия ишламоқда. Штатларнинг судлари давлат президентининг қарорини вақтинча бўлса тўла ёки қисман бекор қилдилар.

Аммо, бўлаётган воқеаларнинг ҳуқуқийдан ташқари сиёсий томони ҳам бор. Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, сайловолди кампанияси даврида Трампга қарши чиққан АҚШнинг сиёси элитаси ва оммавий ахборот воситалари шарманда бўлганлари туфайли ғазаб ичидалар ва ҳозир ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб Трампга қарши бир нарсалар қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Улар яна ютқазадилар, чунки, Доналд Трампни америкаликларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламоқда. Бу кўпчилик майдонларга чиқса, уни ҳеч ким тўхтатолмайди.

“Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Доналд Трамп президент бўлиб сайланишини аввалдан башорат қилган эди, айнан шундай бўлди. Ҳозир Трампнинг мусулмонлар учун АҚШга киришни қийинлаштириш ниятида чиқарилган қарори атрофидаги воқеалар бўйича башоратимиз қуйидагича.

Агар жаҳон мусулмонлар жамоаси, биринчи навбатда, Ислом уламолари, “Ислом дини” ва “исломий терроризм” тушунчалари синонимга айланиб борётгани ва дунёда анти-мусулмончилик кайфияти кучайиб бораётганига кўз юмишни тўхтатиб, Ислом динида чуқур ислоҳотлар бошламаслар, нафақат АҚШ, балки, бутун Европа мусулмонларни қабул қилишни ўта чеклаш билан чегараланмасдан, уларни ўз мамлакатларидан чиқариб юбориш, мачитларни бекитиш йўлига ўтади.