21 October 2015
20:26 - Ислом Карим Парижга Иқлим ўзгариши конференциясига таклиф қилинди, у борадими?

Шу йилнинг 7-8 декабрь кунлари Иқлим ўзгариши бўйича БМТ конвенциясини ратификация қилган мамлакатлар раҳбарларининг ХХI- конференциясига президент Ислом Карим ҳам таклиф қилинибди. Франция президенти Франсуа Олланд томонидан битилган таклифномани 15 -19 октябрь кунлари Ўзбекистонга қилган сафари давомида Франциянинг иқлим ўзгаришига оид масалалар бўйича элчиси Беранжер Кэнси расмийларимизга топширибди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Ислом Карим ҳам Парижга бориш-бормаслиги муҳим эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, Ислом Карим тарафидан яккамоховга айлантирилган Ўзбекистон жаҳон муаммоларидан, жумладан, иқлим ўзгариши ҳақидаги хавотирликлардан узоқда. Мобода, режимбоши у ерга бориб қолса, иқлим ўзгариши масаласини тинч йўллар билан ҳал қилиш, иқлим билан музокаралар олиб бориб, компромисслар қидириш кераклигини сўзлаб ҳаммани кулдириш муқаррар.