21 October 2015
19:47 - Ўзбекистон “қора бозор”ида доллар васвасаси
Бугунги кечки савдоларда сарроофлар АҚШ долларини 5500 сўмгача харид қилишди. Яъни, АҚШ валютасининг 2 та юзталик купюраси миллий сўмимизда миллиондан ошади. Саррофлар мазкур ҳолатнинг яна давом этиши, АҚШ долларининг ҳадемай 6000 сўмлик довондан ҳам ошишини айтишмоқда.

Бироқ бу ҳолдан ҳукуматнинг ғазаби ортибди ва ҳозирда АҚШ долларининг “қора бозор”даги курсини тушириш учун диктаторчлик усулларига асосланган чоралар кўриш бошлабди. Эрта-индин саррофларни таъқиб қилиш, курсни белгиловчи гуруҳларга таъсир ўтказиш амалиётлари ишга тушади. Аммо бу билан курс ошишини тўхтатиш мумкин эмас, фақат бир неча кунга ушлаб тура олиш мумкин холос.

Ислом Карим ва унинг режими бозордаги саррофларни эмас, мамлакат иқтисодининг аҳволини яхшилаш ҳақида ўйлаши керак, дейди мухбиримиз. Иқтисод яхшиланса, қора бозор ўзидан-ўзи йўқ бўлади.