21 October 2015
21:29 - Ўзбекистонни қаҳратон забтига олиши мумкин, тоғларга сел келмоқда
Метеорологларнинг совуқ хабарига кўра, шу ҳафтада Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади ва ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича -2 гача совийди. Республиканинг шимолий ҳудудларида эса тунда ҳарорат -5…-7 даражагача пастлаши кутилмоқда. Тошкеент шаҳри ва вилоятлар марказларига умумий иситиш тизими берилмаган айни кунларда чиққан бу гап кишиларни шошириб қўйди.

Мобиль компаниялар томонидан тарқатилган Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг СМС хабарларига кўра, эрта-индин тоғли ва тоғолди ҳудудларига сел келиш хавфи мавжуд.