27 August 2015
07:16 - Ислом Карим Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Кеча Президент Ислом Карим пойтахтнинг Эски шаҳар қисмидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Марказий ТВ орқали намойиш этилган лавҳаларга кўра, Ислом Карим Себзор даҳасида қурилган 5 дона беш қаватли уйларда меҳмон бўлди, кўприкларни кўрди. Эски шаҳардаги тошекнтлик кексалар билан учрашди. Табиий, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви даражасидаги насиҳатлар, замонавий давлат раҳбарига хос бўлмаган майда-чуйда гаплар акс этган кўрсатувни охиригача кўришнинг ўзи жасорат. Ислом Каримга кўра, тошкентликларнинг эндигина бағрига шамол тегмоқда.

Ўтган асрнинг 66-йилидаги зилзиладан сўнг пойтахтда Кремлнинг кўрсатмаси билан товуқ катагиджек уйлар қурилган ва энг муҳими бу уйлар токшентликларга берилмай у ёқдан келганлар (Ислом Карим мамлакатларимиз вилотларини назартда тутдими ёки Россиядан келганларни билиш қийин) эгалик қилишган. Эндиликда қурилаётган уйлар замонавийлик билан уйғун, қуёш чиқиши, шамол айланиши, миллий урф-одатлар ва зеҳният ҳисобга олинган ҳолда қурилмоқда.

Тошкентликлар Ислом Карим ва унинг буюк ишларига тасанно айтишди, дуо қилишди. ТВ лавҳаларида бунёдкорлик, қад кўтарган иморатлар олдида Ислом Каримнинг 3-4 нафар шотири ва авввалдан тайёрланган 3 тоешнтлик бобойдан бошқа ҳеч ким кўринмади.