27 August 2015
08:09 - Ўрисларнинг айғоқчиси деб гумонланаётган имомнинг Ўзбекистонда дараги чиқди

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг 24 июлига ўтар кечаси Ўзбекистон-Қирғизистон чегара постнинг Ўш пунктида Ўзбекистон хуфялари томонидан номаълум томонга олиб кетилган россиялик имом Темур Турсуновнинг дараги чиқди. У Андижон шарқий гарнизон прокуратураси томонидан Россия фойдасига жосуслик, диний-экстремистик адабиётларни тарқатиш ва контрабандада айбланмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, айни пайтда Россиядаги жамоатчилик фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари бир ойдан ортиқ вақт мобайнида Андижон шаҳар милиция бўлими ертўласида сақланаётган кировлик 37 ёшли диндорни қутқариш акциясини бошлаб юборишганмиш.