26 August 2015
21:52 - Доллар курси ошди, одамларнинг тоби қочди

Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг сўмга нисбтан курси сезиларли даражада кўтарилди. Саррофлар АҚШ доларининг 100 талигини 465 000 сўмгача харид қилишмоқда. Ҳолбуки, бу миқдор 3-4 кун аввал 448 000 сўм эди. Марказий Банк Қозоғистонда тенгенинг девальвацияси ўзбек сўми қийматига таъсир қилмаганини таъкидлаган, аммо “қора бозор”да тенгенинг сўмга нисбатан қиймати бироз пастлаган.

Саррофлар валюта курсининг ошишини Ҳаж сафари, фуқароларнинг АҚШ доларига нисбатан эҳтиёжи ортгани сабаблари билан изоҳламоқда.