11 April 2015
21:09 - Британия қироличаси Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Британия ҳукумати сайтига кўра, қиролича Ўзбекистонга янги элчи тайинлади. Бу одам Кристофер Аллен бўлиб, у тажрибали дипломат, ана шу соҳанинг нонини узоқ йиллардан бери еб келмоқда. Британиянинг жорийдаги элчиси Жорж Эдгар эса дипломаитик миссиясини якунлади.

Маълумотга кўра, Аллэн шу йилнинг сентябрига қадар Ўзбекистонга келади ва ўз фаолиятини бошлайди.

Таъкидлаш керак, Аллен шу пайтгча Британия ҳамдўстлигининг ташқи ишлар бўлимида Афғонистон ва Покистонда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фаолият олиб борган. 2003-2006 йилларда Британиянинг Токиодаги элчихонасида, 2009-2010 йилларда Британия ҳамдўстлигининг Жанубий Осиё гуруҳида фаолият олиб борган. 2011 йилдан 2014 йилгача эса Аддис-Абебадаги миссияда раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган.