11 April 2015
17:37 - “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг лидери Муҳаммад Бади нечанчи марта ўлимга ҳукм қилинди?
Reuters агентлиги бугун Мисрда телевидение орқали кўрсатилган судда “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг лидери Муҳаммад Бади ва унинг 13 нафар сафдошига ўлим жазоси берилганини хабар қилди. Бу ҳукукмлар бўйича юқори даражадаги судга аппеляция берилиши мумкинлиги ҳам хабарда урғуланган.

Бу хабарнинг қизиғи шундаки, Муҳаммад Бади ўтган йили 1 ёки 2 марта ўлимга маҳкум қилингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бу йил 16 мартда ҳам айнан шундай хабар тарқатилган. Бу хабарларни “Ҳаракат” ҳам тарқатган.

Мана бугун “бечора” Муҳаммад Бадига 3 ёки 4-чи марта ўлим жазоси беришибди. Reuters агентлигининг хабарида бугунги жазо бошқа иш бўйича берилдими ёки аввалги ҳукм юқорироқ даражадаги судда тасдиқландими, ёки Миср телевидениесида эски кадрлар намойиш қилиндими, деган саволларга жавоб тополмайсиз.

Эслатиб ўтамиз, 1928 йилда тузилгандан бери таъқиқланган ва норасмий ҳолда фаолият олиб борган бу исломчилар ташкилоти “Араб баҳори” даврида мамлакат президенти Ҳусни Муборакни йиқитишда асосий роль ўйнаган ва унинг вакили Муҳаммад Мурси 2012 йил июнь ойида ўтказилган сайловлардан ғалаба қозониб, президент бўлганди. Аммо, бир йил ўтар-ўтмас ҳарибийлар давлат тўнтариши қилиб ҳокимиятни қўлга олдилар. Улар ўтказган сайловларда уларнинг раҳбари Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонди ва президентлик курсисига ўтирди. Муҳаммад Мурси қамоққа ташланди, уни ҳам ўлим жасоси кутаётгани шубҳасиз. “Мусулмон-қардошлар” террористик ташкилот деб эълон қилиниб бўлган.

Муҳаммад Бадига шу 16 мартда берилган навбатдаги ўлим жазоси ҳақида “Ҳаракат” сайтида 17 март куни берилган қуйидаги таҳлилни қайтаришдан фойда бор:

“Асосий мақсади Мисрни исломий давлатга айлантириш ва сионизмни йўқ қилиш бўлган бундай ҳаракатнинг келажаги йўқлигини аввалдан тахмин қилса бўларди, дейди мухбиримиз. Яна тахмин қилиш қийин эмаску, “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати йўқ қилинса ҳам, ахир бир кун бошқаси ўртага чиқади. Чунки, Қуръоннинг хато тафсирига кўра, ҳар қандай давлат исломий бўлиши керакми, демак, айнан Қуръоннинг амрини бажо келтириш учун ўлимга ҳам тайёр бўлганлар ҳар доим бўлади.

Қуръон янгидан тафсир қилиниб, Ислом дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилмагунча, яъни давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги хато иддаосидан воз кечмагунча, мусулмонлар беҳуда қурбон бериб, аммо ҳеч нарсага эришолмай қолаверадилар. Чунки телефон - алоқа воситаси, автомобиль - транспорт воситаси бўлгани каби, давлат - жамиятни бошқариш воситасидр. Бу воситалар принцип ўлароқ исломий бўлолмайди.”