23 January 2015
20:54 - Бухорода қайнота ўз келинини чопиб ташлади
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди томонидан Бухоро вилояти Вобкент туманида яшаган Нормурод Умедов ўз келинини шафқатсиз равишда ўлдиргани учун 25 йилга озодликдан маҳрум этди. 55 яшар Умедов аввал ҳам беш марта судланган, 1996 йилда хотинини ҳам ўлдирган. Шундан сўнг хавфли рецидивист, деб топилган. Уч йил аввал бешинчи маротаба қамоқ муддатини ўтаб чиққач, ўғли, келини ва неваралари билан бир уйда яшаган.

Жиноят иши материалларига кўра, судланувчи Умедов ўғли ишдалигида оёқ кийимини жойига қўймагани учун қутуриб кетиб, келинини болта билан чопиб ташлаган. Унинг ўғли Б.Умедов 6 ойлик чақалоқ, 3 ва 6 яшарлик фарзандлари билан ёлғиз қолди.