23 January 2015
20:16 - Ўзбекистон Тожикистонга тегишли юкларни транзит қилмаяпти
Тожикистонннинг “Осиё нақлиёт” деган ширкати Ўзбекистон божхоначидарининг Туркиядан буюртма бўйича мамлакатга келтирилаётган меваларини уч кундан бери чегарадан ўтказмаётганини иддао қилди. Тожикларнинг таъкидича, халқаро меъёрлар бўйича Ўзбекистон бошқа давлатлар автоуловларининг ўз ҳудудидан транзит сифатида фойдаланишига 5 кунгача рухсат бериши лозим. Аммо Ўзбекистон томони бу муҳлатни уч кунгача қисқартирган.

Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида ўтган йилнинг сентябрида ўтган учрашувла совуқлашган алоқаларни қайта тиклаш, ўзаро виза режимини тугатиш ва қатновни йўлга қўйишга келишилгандек бўлишганди. Аммо икки тожикда ваъдага вафо ҳам йўқ: ўртада қардош икки халқ қийналмоқда.