27 October 2014
21:11 - Маҳаллий нашрлар ўзбек жамиятининг аҳволини фош қилувчи хабарлар чоп қилмоқда

Бугун қатор маҳаллий ўзбек электрон нашрлари ўғлининг дабдабали тўйидан сўнг катта қарзга ботган ўзбекистонлик шахснинг қайнонасини ўлдиргани ва қўлга олингани хусусида ёзибди. Маълум бўлишича, тўйдан кейинги тўрт йил давомида ҳам ўғлининг тўйидаги харажатлар учун олинган қарзлардан қутилиш имкони бўлмаган бу бечора ўзбек қайнонасининг тилла буюмларини ўғирлаб, кейин уларни сотиш мақсадида уни ўлдирган ва ўғирланган буюмларни сотиш пайтида ҳибсга олинган.

Кейингги хабарда эса самарқандлик бир фуқаро туман ва шаҳар ҳокимлари билан гаплашиб, унга ер участкасини олиб бериш, қизини ўқишга киритиш ва куёвини ички ишлар идораларига ишга жойлаштиришга ваъда берган фирибгар шахсларга 34,5 минг доллар берган. «Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра, Шарипов Самад Муҳаммадлатипович ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган», – дейди прокуратура ходими.

Қизиқ, тўй қилиб қарзга ботган ва куёвини миршаб қилмоқчи бўлган ибтидоий ўзбеклар фожиасини нашрларимиз стихияли равишда ёритишмоқдами ёки юқоридан буйруқ келдими?