27 October 2014
22:46 - Озорбайжон ва Арманистон президентлари Парижда учрашди, сиёсий далол - Франция Президенти
Илҳом Алиев ва Серж Саргсян Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч йўллар билан ҳал этиш учун Франциялик ҳамкасблари Франсуа Оланд иштирокида Парижда учрашишгани бугун жаҳон агентликлари тарафидан хабар қилинди. Франсуа Оландни воситачи деб айтишмоқда, биз сиёсий даллол демоқдамиз. Аммо, бу ҳам унчалик тўғри эмас, чунки, одатда даллоллар ўз манфаатларидан келиб чиқиб даллолчилик қиладилар. Франциянинг бу масалада ўз манфаатлари йўқ. Бу мамлакатда арманилар лоббиси кучли бўлгани сабабли, Франсуа Оланд бу музокараларда Арманистон тарафида туриб даллолчилик қилишини ёш бола ҳам тушунади.

Хўш, Илҳом Алиев озорбайжонларнинг манфаатларини ҳимоя қиладими? Йўқ. У КГБнинг ишонган одами Ҳайдар Алиевнинг ўғли. Ҳозир у отасининг сиёсатини давом эттирмоқда, холос. Унинг мақсади - Озорбайжон халқини лақиллатиб юриб, Тоғли Қорабоғ тўла арманиларнинг қўлига ўтиб кетиши учун вақт бериш ва шароит яратишдир.

Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч йўллар ва музокаралар билан, минг афсуски, ҳал этиб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Озорбайжон Тоғли Қороабоғни ва унинг атрофидаги арманилар тарафидан босиб олинган ерларини, бу ерлар Озорбайжон ҳудудларининг 20 фоизини ташкил қилади, куч билан қайтариб олиши керак. Бошқа йўл йўқ.

Озорбажонларнинг ўзи бундай курашга тайёр эмаслигини ҳам тан олиш керак. Бу халқ ҳозирча нефтдан келаётган фойданинг гаштини суриш билан овора.