27 October 2014
19:08 - Россиядаги янги элчимиз мигрантлар тақдири билан қизиқадими?

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясига тайинланган элчиси Акмал Камаловнинг Москвага учиб кетгани хусусида хабар берди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган бу шахс эндиликда Россиядаги дипломатик миссиямизга раҳбарлик қилади.

Аммо у ҳам собиқ ҳамкасблари қатори тирикчлик илинжида Россияда юрган, президент Ислом Карим таъбири билан айтганда юртни шарманда қилаётган “дангасалар” тадқдирига бефар бўлладими ёки уларнинг ҳимояси учун нимадир қиладими, деган саволга, минг афсуски, жавоб ҳам аввалдан маълум: Балиқ бошидан сасийди. Режимбошининг на давлат ва на миллат тақдири билан иши йўқ экан, қандайдир элчининг иши бўлармиди!