15 August 2014
23:41 - Тожикистон Марказий Осиёда энг можарочи мамакат эмиш
Австралия Иқтисод ва Тинчлик Институти (The Institute for Economics and Peace) 2014 йил глобал тинчликчсеварлик индексини (Global Peace Index 2014) чиқарибди. Дунёнинг 162 мамлакати ичида Марказий Осиё мамлакатлари қуйидаги жойларни олишган:

Туркманистон - 95-чи ўрин
Қозоғистон - 103
Ўзбекистон – 104
Қирғизистон -126
Тожикистон – 162

Туркманистон ва Қозоғистон энг тинсликсевар мамлакат эканлиги тушунарли. Чунки, бу икки мамлакатда иқтисодий аҳвол қолганлардан 6-8 марта яхши.

Ўзбекистон ўзимиз каби қашшоқ Қирғизистон ва Тожикистондан кўра Қозоғистонга яқин эканлиги ҳам тушунарли. Чуни, иқтисодий аҳволимиз дабдала бўлишига қарамасдан, ўзбекларнинг ҳеч нарса билан иши йўқ. Миллоинлаб ватандошларимиз ойлаб-йиллаб оиласини кўрмасдан чет элларда мардикорлик қилишади. Нима қипти, кўрмаса кўрмасин, оммо осмонимиз тинч. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади. Нима қипти, бизнинг профессорлар ойлик учун эмас, илм учун ишлашади. Натижада осмонимиз тинч. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқди, 2 кунда 300 Ўзбекни ваҳшийларча ўлдирди. Ўзбекистон ўзбеклари оғзини ҳам очмади. Нега очсин, биз учун муҳим бўлгани осмонимизнинг тинчлиги.

Қизиқ, бундай қорамоллик психологияси билан ҳаммадан олинда бўлишимиз керакку, нимага Туркманистон ва Қозоғистондан орқада қолдик?