15 August 2014
23:01 - Шиаларнинг “Ҳизбиоллоҳ”и суннийларнинг “Ироқ Левант Исломий Давлати”га қарши

Ливандаги шиалар Эроннинг ёрдамида тузган қуролли “Ҳизбиоллоҳ” ташкилоти бор. Сурияда эса, Башар Асад раҳбарлигидаги режим шиаларга яқинлиги билан билинган алавийларнинг қўлида. Шу сабабли, “Ҳизбиоллоҳ” айан шу режимни қўллаб-қувватлаб келади. Турли манбаларга кўра, ҳозир “Ҳизбиоллоҳ”нинг бир неча ўн минг кишилик қуролли отрядлари Сурияда Башар Асаднинг мухолифларига қарши урушда иштирок этмоқда.

Бугун “Ҳизбиоллоҳ”нинг Бош Котиби Ҳасан Насрулло “Ироқ Левант Исломий Давлати”ни террор ташкилоти деб баҳолади, унинг жуда катта имкониятлари борлигини ҳам айтиб, феълан ҳаммани унга қарши курашга чақирди.

Хуллас, энди шиалар билан суннийлар ўртасидаги қарама-қаршилик борган сари оловланиб, минг афсуски, бир-бирини қирғин қилишга айланиб бораверади.