20 April 2012
06:40 - Немис докторлари Юлия Тимошенкони психосоматик даволаш кераклигини айтдилар, Елена Урлаева, Мўътабар Тожибой ва Салай Мадаминга ҳам шу нарса керак
Украинларнинг УНИАН агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, немис докторлари зарғалдоқ инқилобининг юлдузларидан бири, собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони даволаш учун унинг соғлиғини психосоматик тарафларига эътибор бериш кераклигини айтибдилар. Юлия Тимошенко маҳаллий докторларни ҳукуматнинг буйруғини бажаришда айблаб келаётган пайтда, унинг илтимоси билан Украинага келган немис докторлари бундай дейишлари сенсациядир, дейи мухбиримз.

Айнан шу сабабдан, яқинда суднинг қарори билан психатрик касалхонага ётқизилган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг психологик ҳолатини текшириш муҳимдир. Айни пайтда, Елена Урлаева Истанбулга бориб, ўзбек миллатининг хоини Салой Мадамин билан учрашгандан кейин ақлдан озган каби кўриниши ҳам диққатга сазовордир. Чунки, Салой Мадамин узоқ йиллар аввал “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” деб ўзини оддий демократларга номутаносиб тутган ва руҳий носоғломлигини кўрсатган эди. Энди унинг касаллиги аввал ҳам соғ бўлмаган Елена Урлаевага, ҳозир маълум бўлишича, Мўътабар Тожибойларга ҳам таъсир кўрсатаётган бўлиши муқаррар каби кўринмоқда.

Шу сабабдан, мухолифатчиликка ёки ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган бу уч шахс – Салой Мадамин, Елена Урлаева ва Мўътабар Тожибойлар немислар таклиф қилаётгандек, психосоматик нуқтаи назардан даволанишлари керак. Уларнинг келажагини ўйлаган ҳар бир одам уларнинг оддий одамлар тилида жиннихона дейиладиган, рухий хасталар касалхонасига ётқизилишини талаб қилиши керак. Ўзбек демократлари учун ҳам ҳар бир одамнинг соғлиғи жуда муҳимдир.