19 April 2024
18:14 - Қашқадарёда семинар



Қарши шаҳридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида ЎзННТМА вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Қашқадарё вилояти “Юксалиш” ахборот-маслахат ресурс маркази ҳамкорлигида “Давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалари танловларида қатнашиш, тартиб ва тамойиллари" мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Тадбир бир неча телеканал ва қатор ОАВ тармоқлари томонидан кенг ёритилди. Семинар давомида "Эзгулик"нинг вилоят вакили ҳам иштирок этиб, таклиф ва мулоҳазасини бериб ўтди.