Кундалик хабарлар - 30 December 2021
- 15:28Масхарабозлик: Энергетика Вазирлиги Яшнобод туманида замонавий боғ барпо этиб, уни янги йил арафасида очгани ҳақида
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан жорий этилган “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Энергетика Вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод Тумани Алимкент Кўчаси бўйида жойлашган ҳудудда замонавий боғ барпо этилибди ва ҳатто фойдаланишга топширилибди. Ушбу замонавий тадбир доирасида умумий майдони 1,5 гектар бўлган, таркибида электрон кутубхонa, бепул Wi-Fi ҳудудлaри билaн жиҳозлaнгaн кўкaлaмзорлaштирилгaн aллея, воркaут ҳудуди вa aвто...
- 14:33Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп автомобил экспорт ва импорт қилгани эълон қилинибди
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга енгил автомобил экспорт қилаётгани Давлат Статистика Қўмитаси тегишли хабар билан чиқди. Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп Қозоғистонга экспорт қилган - 28 651 та. Кейинги ўринларни Украина (744 та) ва Россия (448 та) олибди. Шунингдек, ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: - Озарбойжон – 253 та; - Афғонистон – 128 та; - Тожикистон – 72 та; - Қирғизис...
- 22:38Ўзбекистоннинг Электрон Ҳукумати Марказига янги директор тайинланибди! "Ҳаракат" нима дейди?
Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги ҳузуридаги Электрон Ҳукумат Лойиҳаларини Бошқариш Марказига Aзиз Муҳиддинов деган инсон директор этиб тайинлангани бугун хабар қилинди. Азиз Муҳиддинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган, маълумоти олий, Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург Давлат Телекоммуникация Технологиялари Университетини тамомлабди. У ўз фаолиятини 2008 - 2012 йилларда “Ўзбектелеком” AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаг...
- 17:46Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги норасмий саммитида иштирок этиб келгани ҳақида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиб келибди. Бу норасмий саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жома...
- 17:19Россия Федерацияси энг кўп шартнома имзоланган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Яшасин Ўзбекистонимиз, бизга 7-ўрин тегибди!!!
Россия Федерацияси ўтган 30 йил давомида энг кўп шартномани Қозоғистон билан имзолаган – 248та. Бу ҳақда Истиқболли Бошқарув Қарорлари Маркази экспертлари эълон қилибди. Келишувларнинг аксарияти ҳарбий ҳамкорлик (24та) ва космик соҳага оид (23та). Шартномада иккинчи ва учинчи ўринларда Украина ҳамда Беларусь жойлашган - 231тадан шартнома. Беларусь билан шартномалар асосан кредит бериш - 24та, нефть ва газ транзити бўйича - 17та. Россия Украина билан тузган шартномаларнинг аксарияти эса турли ...
- 02:47В Российской Федерации ликвидировали за якобы систематические нарушения Международное Историко-Просветительское Общество “Мемориал”
Верховный Cуд РФ решил ликвидировать Международное Историко-Просветительское Общество “Мемориал”. Иск был поддержан представителями Минюста и Роскомнадзора. Представитель Генпрокуратуры Алексей Жафяров на суде заявил, что “Мемориал” создает лживый образ СССР как террористического государства, обеляет и реабилитирует нацистских преступников, на чьих руках кровь советских граждан. Судья Верховного Cуда (ВС) Российской Федерации Алла Назарова поддержала иск Генпрокуратуры Р...
- 18:452022 йилнинг 1 январидан ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ноқонуний меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Россиянинг Ички Ишлар Вазирлиги эълон қилибди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, бундай шахсларни ишга жалб этган иш берувчилар ҳар бир ноқонуний мигрант учун 800 минг рублгача жарима тўлайди. “Ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун хориж фуқароларига жаримадан ташқари (5 минг рублгача) Россиядан чиқариб юбориш ва қайтиб киришга тақиқ қўйиш билан боғлиқ чоралар кўрилади”, - д...
- 17:37Гори шаҳарчасида шифохонада даволанаётган собиқ Грузия Президенти Михаил Саакашвили яна қамоқхонага қайтарилиши ҳақида хабар келгач, эс-ҳушини йўқотгани ҳақида
Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Горидаги госпиталдан Руставидаги қамоқхонага қайтарилиши ҳақида Адлия Вазирлиги қароридан хабар топгач, эс-ҳушини йўқотгани ҳақидаги хабар сиёсатчининг онаси Гиули Аласания тарафидан юборилибди. Гиули Аласаниянинг хатида, ўғлида “қон босими юқорилигини, шу сабабли госпитал шифокорлари унинг қамоқхонага ўтказилишини тўхтатишганини” эълон қилишаётган пайтда юз берибди. Михаил Саакашвилининг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе Горидаги госпиталга ҳеч...
- 20:17Ўзбекистоннинг Ташқи Қарзи шу йилнинг 9 ойида 3,7 млрд долларга ошгани ҳақида! “Ҳаракат” нима дейди?
1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий Ташқи Қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга кўтарилиб, 37,6 млрд долларга етибди. Ўзбекистоннинг умумий Ташқи Қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 млрд долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 млрд долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд доллар) ташкил қилаётгани эълон қилинибди. Хусусан, йил бошига нисбатан Давлат Ташқи Қарзи 7 фоизга ёки 1,5 млрд долларга ўсиб 22,9 млрд долларни, давлат томонидан кафолатланмаган...
- 17:40“Толибон” ҳукумати Афғонистондаги олий ўқув юртларини молиявий аҳвол туфайли очилмаслигини маълум қилганига кулишни ҳам билмаймиз, йиғлашни ҳам!
Университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил этиш ва уларга таълим берадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш масалаларини ҳал қилиш лозимлиги ўз-ўзидан маълум эди. Ҳозир шундоқ бўлишга бошлабди. Бу ҳақда Афғонистондаги олий ўқув юртлари иқтисодий инқироз сабабли очилмаслиги эълон қилди, деб хабар берди Hindustan Times газетаси. Олийгоҳлар очилиши учун кўп вақт кераклиги, ўқиш бошлангунига қадар университетларни молиялаштириш, қизлар учун махсус аудиториялар ташкил эти...