Кундалик хабарлар - 11 January 2022
- 02:25АҚШ ва Россия НАТО кенгаймаслиги масаласида келиша олмадилар, келиша олмасалар керак
Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг кенгаймаслиги ва бу борада юридик кафолатлар берилиши мавзуси АҚШнинг жиддий эътирозига сабаб бўлганди. Кеча Женевада ўтказилган хавфсизлик кафолатлари бўйича маслаҳатлашувларда АҚШ ва Россия ва НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги масаласида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Россия Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Сергей Рябков эълон қилди. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бу масалада олдинга силжиш бўлмаган. НАТОнинг кенгаймаслиги ва бу борада юридик кафолатлар берилиши...
- 18:16Ўзбекистонда Омикрон штамми аниқланган хорижлик билан самолётда келган барча йўловчилар карантинга олингани ҳақида
Омикрон штамми аниқланган хорижлик келган рейснинг барча йўловчилари карантинга олингани ҳақида Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати Бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев (расмда) маълум қилибди. “Омикрон штамми аниқланган чет эл фуқароси билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари ўзбекистонликлар бўлиб, улар уй шароитида, 70 нафар чет эллик фуқаролар меҳмонхона шароитида карантин ўтамоқда”, дебди у. Ўз ...
- 17:22Омикрон Ўзбекистонда: Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги эҳтиёт чоралари кучайтирилиши ҳақида маълумот берилибди
Жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати 7 январь куни Ўзбекистонга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Омикрон штамми аниқлангани ҳақида хабар берибди. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом э...
- 23:14Туркий Давлатлар Ташқи Ишлар Вазирлари Қозоғистондаги воқеалар бўйича 11 январ куни йиғилиш ўтказади
Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Ташқи Ишлар Вазирлари жорийдаги йилнинг 11 январ куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Йиғилиш видеоконференция форматида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинибди.
- 13:50Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда Омикрон аниқланмаганини гапирганига нима дейсиз!!!
Ўзбекистон Санитария-Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизмати (СЭОЖСХ) бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабековнинг бу борадаги фикрларини кимдир ёзиб олибди ва уларни ҳамма ерда эълон қилибди. Бу одам Қозоғистонда ўта ваҳимали аҳвол бўлаётганини тан олса ҳам, аслида бизда ҳамма нарса яхши эканлигини тан олибди ва ҳеч нарсадан қўрқмаслик кераклигини таъкидлабди. Нимамиш, янги штамм, яъни Омикрон бизда йўқлигини ва бўлмаслигини урғулабди. Маълумк...
- 22:56Қозоғистон бизнеси тартибсизликлар натижасида кўрган зарар 198 млн доллар деб баҳоланибди, аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши муқаррар! Маҳаллий ахборот воситалари нима дейишади?
Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистон бизнесига етказилган зарар 87,2 млрд тенге (198 млн долларга яқин)ни ташкил этганмиш. Бу ҳақда "Атамекен" Миллий Тадбиркорлар Палатасига асосланиб маҳаллий ОАВ хабар берди, деб ёзмоқда Интерфакс Агентлиги. Бундан 85,8 млрд тенге Олмаотага тўғри келармиш. 7 январь ҳолатига мамлакатнинг ўн регионида 848 та бизнес субъекти ва 1021 та объект зарар кўргани аниқланганмиш, жумладан, Олмаотада 789 та субъект ва 950 та объектга зарар етказилганмиш. Қайд этилишича,...
- 21:30Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Қозоғистонга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирибди
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий Антитеррор Тузилмаси (ШҲТ МАТТ) тегишли сўров тушган тақдирда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёр эканлиги, бу ҳақда ШҲТ МАТТ Ижроия Қўмитаси баёнотида айтилган. "Ижроия Қўмитаси Қозоғистон Республикасининг ваколатли органларидан тегишли сўров тушган тақдирда ШҲТ МАТТ томонидан ўрнатилган тартибда зарур кўмак берилишига тайёрлигини маълум қилади", - дейилган баёнотда. Хабарларда айтилишича, бу тузилма Қозоғистондаги вазият юзасидан ўз хавотирлигини билдирган....
- 16:26“Обращение Токаева к нации. Прямая трансляция”: Қозоғистоннинг жорийдаги Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳаммага мурожаат қилгани ҳақида
Бир неча соат аввал Қозоғистоннинг жорийдаги Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев телевидение орқали ҳаммага мурожаат қилгани, у ўз нутқида ҳаммани ҳозир ҳукумат билан бирга бўлиш кераклиги ҳақида гапиргани маълум бўлибди. У бир маҳаллар Ислом Каримнинг мурожаати билан яратилган КХШТдан ёрдам сўрагани ҳам кеча маълум бўлган эди. У бугун ҳам ўша гапларини такрорлаш билан машғул бўлган. Умуман олганда у ҳақ, аммо ўз нутқида ҳамма нарсани чалкаштириб, асосан ўз ҳукуматини мақташ билан овора бўлгани...
- 14:49Orda.kz: Нурсултан Назарбаев и его дочери покинули Казахстан
Первый президент Казахстана Нурсултан Назарбаев и его дочери со своими семьями покинули Казахстан, пишет Orda.kz со ссылкой на собственные источники. По их данным, в стране остается только старший брат Болат Назарбаев. «Обращает на себя внимание, что с начала политического кризиса в Казахстане ни официальные власти, ни государственные телеканалы и СМИ не упоминают имени Нурсултана Назарбаева и членов его семьи. Не говоря уже о том, что не сообщают, где они и что с ними. У нас есть информац...
- 02:00Нурсултон Назарбоев ҳайкалинининг бир парчаси
Нурсултон Назарбоев ҳайкалинининг бир парчасини кўрмоқдасиз. Унинг бутун ҳайкали бузиб ташланди. Унинг икки парчаси - Олмаота вилоятидаги шаҳар кўчаларидан бирида ётибди. Шармандалик! Ёки Масхарабозлик!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Юлдашев Тошпулат
Добавить сведения Читать дальше...Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения Читать дальше...