Кундалик хабарлар - 25 December 2021
- 17:32“Газпромбанк” Бошқаруви Раиси ўринбосари Алексей Матвеев: “Авиакеросин қимматлиги учун Тошкентга эмас, Чимкентга қўнганмиз”
Uzbekistan GTL заводи очилишида хорижий ҳамкорлар ҳам сўзга чиқди. Жумладан, “Газпромбанк” Бошқаруви Раиси ўринбосари Алексей Матвеев ўз бошидан ўтган воқеани гапириб берди. - Ушбу завод аҳамияти ҳақида кўп гапириш мумкин. Хусусан, завод ишга тушиши натижасида авиа-керосин нархи сезиларли арзонлаши кутилмоқда. Ҳозир ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистонда авиакеросин муаммоси бор. Москвагача қўнмасдан, узлуксиз учишнинг иложи йўқ эди. Ўртада ёқилғи қуйиш учун қаергадир тўхташимиз керак бўлди. Қар...
- 16:43Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё: Бу заводларни қуришимиздан мақсад – газимиз ўз халқимиз манфаати учун хизмат қилсин! “Ҳаракат”: Шу каби ёлғонларга қачонгача ишониб юрамиз?
Шавкат Мирзиё Қашқадарё вилоятида “Uzbekistan GTL” заводини қуришдан мақсад республика аҳолисининг газ таъминотини яхшилаш эканлигини айтгани ҳамма ахборот воситалари тарафидан билдирилибди. У геологияга ёрдам бермаётган давлатларнинг иши дабдала эканлигини урғулаб қуйидаги фактларни такрорлабди. Қаранг, завод ҳам қиймати, ҳам миқёсига кўра улканмиш. Унинг қиймати 3 миллиард 420 минг АҚШ доллари, бинолар майдони 135 гектар. Қурилишда бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ...
- 11:11Қозоғистондан қайтиб келган тўрт туркманистонликда “Омикрон” штамми аниқланди
Туркманистоннинг Болқон вилоятида Қозоғистондан келган тўрт туркман фуқаросида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. Расмийлар карантин чекловларини кучайтиришни бошлаган. Исми сир қолишини хоҳлаган маҳаллий тиббиётчилардан бири Озодликнинг туркман хизмати маълум қилишича, омикрон штаммини юқтирганлар Бекдаш карантин зонасида бўлган. Унинг сўзларига кўра, қарийб икки ҳафта олдин туркман-қозоқ чегараси очилиб, Қозоғистондаги туркман фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берилган. Ам...
- 02:15Бухоро вилояти ва унинг таркибидаги Шофиркон туман Ички Ишлар Бошлиқлари ишдан олингани ва яна 14 нафар раҳбар-ходим жазолангани ҳақида
Икки кун аввал, яъни 24 декабрда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов ва Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов иштирокида ўтказилган танқидий йиғилишда фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан чора кўрилгани ҳақида маҳаллий органларга жавоб берилибди. Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Ахборот Хизмати эълон қилишича, ИИВ ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда давлат раҳ...
- 19:35Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Генплан” ўз йўлига, ҳозир дунёда “Қулайлик индекси” деган нарсалар бор...! “Ҳаракат”: Шу гапларга ишонадиганлар борми?
Бугун 24 декабрда пойтахт ҳокимлигида Халқ Депутатлари Тошкент Шаҳар Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтибди. Сессияда маҳаллий кенгаш депутати Отабек Жонбоев Тошкент Шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан шаҳарда кўплаб қурилиш ишлари олиб борилаётгани, лекин шаҳарнинг бош режаси (Генплан) бўлмаса ижтимоий объектлар қурилиши қандай режа билан қилиниши ҳақида сўрабди. “Албатта, “Генплан” йўқ деб айтолмаймиз. Эски “Генплан”га асосланиб ишлаймиз, янгисини ҳам ...
- 16:05"Омикрон": Европа яна “Омикрон” билан боғли равишда тиббий ниқобга "қайтмоқда"
Коронавируснинг “омикрон” штамми ҳақида борган сари кўпроқ маълумотга эга бўлмоқдамиз. Тўғри, ҳозиргача ўтказилган изланишлар натижалари “омикрон”ни юқтирганларда касаллик “дельта”га нисбатан енгилроқ ўтаётгани ҳақида гапиришмоқда. “The Guardian” нашри эса “омикрон”га хос умумий симптомлар ҳақида ёзди. Унга кўра, ушбу вирус тури билан касалланган беморларда томоқ оғриғи ва қичишиши, мушаклар зирқираши, чарчоқ, қуруқ йўтал ҳамда кечаси терлаш каби белгилар кузатилади. Янги штаммдан илк ўли...
- 13:33Жанубий Кореянинг 22 йиллик қамоқ жазоси олган собиқ президенти Пак Кин Хэ афв этилармиш, жорийдаги Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин қачон оқланади?
Жанубий Корея ҳукумати коррупция учун 22 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ президент Пак Кин Хэ афв этилиши ҳақида “Рёнхап” нашри хабар берди. 69 ёшли собиқ сиёсатчи Янги Йил муносабати билан афв этилиши режалаштирилаётган 3 мингдан кўпроқ маҳкумлар рўйхатига киритилгани хабарларда айтилмоқда. Собиқ президентни афв этиш қарори унинг соғлиғи яхши эмаслигини ҳисобга олган ҳолда инсонпарварлик нуқтайи назаридан қабул қилинганмиш. 2019 йилда Пак Кин Хенинг елкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилг...
- 02:25Яхши хабар: Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига берилган Қўшилган Қиймат Солиғи (ҚҚС) имтиёзлари яна 4 ойга, яъни 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши мумкин
Ҳозир гўшт, картошка, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилиши мумкинлиги муҳокама қилинаётган экан. Кунгабоқар ва соя уруғлари ҳамда ўсимлик ёғи импорти, шунингдек, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва ички бозорда реализация қилиш 2021 йил 1 майдан 31 декабргача, гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма,...
- 20:19Наманган Ҳокими Шавкат Абдураззоқов: Мактабларда спорт заллар қурамиз деб вилоят аҳолисини соғломлаштириш ташаббусини билдирибди! “Ҳаракат”: Шунга ишонадиганлар борми?
Бугун Наманган Вилояти Кенгашининг йиғилишида Вилоят Ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятда 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалар бўйича аҳолига мурожаат йўллабди. Бу одам 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботидан сўнг, 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтибди. У ўзининг ГЎЁКИ катта, келгуси йилда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида оламшумул режаларини эълон қилиб, ҳамманинг диққат-эътибории ўзига тртиб...
- 17:43Расмий Вазир билан Экологик инқироздан чиқиш йўллари ҳақида расмий суҳбат пайтида айтилаётган фикрлар КУЛГИЛИ эмас, ундан баттардир!
Мамлакатимизда катта экологик муаммолар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, Ўзбекистон учун оби-ҳаёт етишмовчилиги тобора катта хавфга айланяпти. Таҳлилчилар яқин 20 йилликда Марказий Осиё давлатлари кескин сув тақчиллиги билан юзлашишини айтишаётгани ҳам сир эмас. Шундай экан, Сув Хўжалиги Вазири Шавкат Ҳамроев билан уюштирилган интервью катта ишдир. Айнан шу ишни қилаётган маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам катта иш қилаётганлари шубҳасиздир. Аммо, Шавкат Ҳамроевнинг берган жавобл...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Тиллахуджаев Дилшодбек
Добавить сведения Читать дальше...Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения Читать дальше...