07 January 2022
21:30 - Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Қозоғистонга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирибди

Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий Антитеррор Тузилмаси (ШҲТ МАТТ) тегишли сўров тушган тақдирда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёр эканлиги, бу ҳақда ШҲТ МАТТ Ижроия Қўмитаси баёнотида айтилган.

"Ижроия Қўмитаси Қозоғистон Республикасининг ваколатли органларидан тегишли сўров тушган тақдирда ШҲТ МАТТ томонидан ўрнатилган тартибда зарур кўмак берилишига тайёрлигини маълум қилади", - дейилган баёнотда.

Хабарларда айтилишича, бу тузилма Қозоғистондаги вазият юзасидан ўз хавотирлигини билдирган. Шу билан бирга, тузилма ижроия қўмитаси республика ҳукумати қисқа муддатларда вазиятни барқарорлаштиришига ишонишини таъкидлаган.

"Давлат, ҳуқуқ-тартибот ва махсус органлар томонидан амалга оширилаётган чоралар террорчи ва талончи гуруҳларнинг ноқонуний фаолиятларига қисқа муддатларда чек қўйишига ишонамиз", - дейилади баёнотда.

Эслатиш керакки, бу ташкилот, яъни 2001 йилда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган бу ташкилот, унга шунингдек, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон давлатлари аъзо ҳисобланиши, Афғонистон, Беларусь ва Монголия бу ШҲТда кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Миср, Непал, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва Шри-Ланка ҳамкор давлат мақомига эга эканлиги ҳозир ҳаммага маълум.

Шундай экан, ШҲТ бу масалаларда Қозоғистон ҳукумати тарифда эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.