23 November 2022
14:41 - Ўзбекистонга келган туристлар қанча маблағ сарфлашмоқда?
2019 йилда сайёҳлар Ўзбекистон шаҳарларида ўртача 195 долларгача маблағ сарфлаб, 2-3 кун қолишган бўлса, бу йил саёҳатлар давомийлиги 4-5 кунга, сарф-харажатлар 305 долларгача ошган. Бу ҳақда Туризм ва Маданий Мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилибди.

Шунингдек, бу вазир Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони бўйича статистик рақамларга ҳам тўхталиб ўтибди.

“2021 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 1 миллион 880 минг нафарга етди. Январ ойидан сентябр ойигача мамлакатимизга келган туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 баробар кўпайиб, 3 млн 100 минг кишини ташкил этди. Бундан ташқари, ички саёҳатчилар сони ҳам йилига 3,5 баробар ошиб, 7,5 миллион кишига етди”, – дебди вазир Азиз Абдуҳакимов.

Унинг қўшимча қилишича, 2023 йилга бориб Ўзбекистондаги меҳмонхоналар сони 3 мингтага, ундаги хоналар сони эса 50 мингтага етказилиши режалаштирилмоқда эмиш. Ваҳолангки, 2023 йилган бориб, Ўзбекистонда вазирлик раҳбарияти 2023 йилга боргунча, бизда анча нарса раҳбарлик қилаверади. Шуни эсда тутиш керак, жаноб Азиз Абдуҳакимов!!!

Бундан ташқари, вазир 2022 йилда Фарғона вилоятидаги қадимий Қўқон шаҳри “Туркий дунё пойтахти” деб тан олингани, 2023 йилда Самарқанд жаҳон сайёҳлик пойтахтига айланиши ҳамда Жаҳон Сайёҳлик Ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига мезбонлик қилишини ҳам айтилибди.