Кундалик хабарлар - 08 September 2020
- 01:04Туркия суди Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этди
Туркия суди 2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида теракт содир этган, асли ўзбекистонлик бўлган Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этди. Таъкидланишича, Туркияда бу жазо муддати 40 та умрбод қамоқ жазосига тенг ҳисобланади. Террорчи 39 кишини қасддан ўлдиришда, ўлдиришга суиқасд қилишда, қурол сақлаш қоидаларини бузишда айбдор деб топилган. Машарипов Туркияга 2016 йилда келган. Айбланувчи тергов давомида ўз айбини тан олган. Туркия полицияси ...
- 23:30Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида Фармон имзолабди. “Бирлик” Партияси нима дейди?
Бугун мамлакатимизнинг ер ҳисоботи ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақида янги Фармон имзоланди. Бу Фармоннинг асл моҳияти - Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузурида ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри масалалари билан шуғулланадиган, қисқача, Кадастр Агентлиги ташкил этиш бўлибди. Узундан узоқ Фармонда бунинг учун қилиниши керак бўлган ишлар Бош Вазир Абдулла Арипов зиммасига юкланиши белгиланибди. Фармоннинг масхарабозли...
- 20:38Алексей Навальнийнинг аҳволи яхшилашаётгандекмиш, у ташқаридан келаётган товушларга эътибор бераётганмиш
Немисларнинг Charitе касалхонаси хабарига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, 22 августдан бери шу касалхонада даволанаётган Алексей Навальнийнинг аҳволи яхшилашга бошлаган эмиш. У ташқаридан келаётган овозларга қандайдир муносабат билдиришга бошлабди. Уни сунъий нафас олиш системасидан чиқаришибди, у ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётганга ўхшаётган эмиш. Касалхонанинг бир неча қаторлик хабарида айтилишича, Алексей Навальнийнинг аҳволи яхшиланишга бошлангани кўринмоқда эмиш, қатъий қарорл...
- 16:52Kun.uz: Инсофга чақиришнинг ўзи етарли эмас: одамлар нега коррупцияга қўл уради? “Ҳаракат”: Коррупциянинг олдини олишнинг, тўғрироғи, уни минималлаштиришнинг ягона йўли - демократия
Одамларнинг коррупцияга мойилликлари ахлоқсизлик ёки билимсизликнинг натижаси эмас. Шунчаки, уларда бошқа яхшироқ танлов имконияти йўқ. Бундай ҳолатда коррупция – муаммони ҳал этишнинг энг яхши йўли, мақсадга эришишнинг тезкор воситаси. Аксарият ҳолларда, коррупция – бу одамлар учун ўз жамиятларида ривожланишнинг энг тежамкор усули. Айниқса, ҳукумат уларга мақсадга эришишнинг жуда ҳам кам қонуний вариантларини таклиф қилаётган бўлса. «Фаровонлик парадокси: қандай қилиб янги инновациялар халқл...
- 13:10Бугун АҚШда байрам – Меҳнат Куни
Ҳозир шу дақиқаларда АҚШда ярим кечаси, соат 4 атрофида, кўпчилик уйқуда. Аммо, бунинг катта аҳамияти йўқ, чунки, бугун бу мамлакатда катта байрам – Меҳнат Куни. Меҳнат Куни - бу мамлакатда ҳар йили сентябрь ойининг биринчи душанбаси, лекин, бугун бу ерда иш бўлмайди. Тўғри, дўконлар, транспорт воситалари, озиқ-овқат муассасалари ишлайверади, бироқ АҚШ бўйлаб тинчлик давом этаверади. Инглизча ўқув юртларида ўқиш эртага бошланади. Билмайдиганлар учун эслатиш керакки, Меҳнат Куни 1887 йилд...
- 12:49Бечора Марказий Банк масхарабозликларини ҳали ҳам давом эттирмоқда: Долларнинг курси сўмга нисбатан яна бир оз ортганмиш
Марказий Банк 2020 йил 8 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10274,17 сўм (10270,08 сўм) 1 ЕВРО – 12162,56 (12231,67) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани – 1501,87 ...
- 21:41Бугун Минскда энг катта намойишлардан бири бўлди – “Бирлик Марши”
Бугун ростдан ҳам, Reuters Агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Минск шаҳрининг марказида бир неча мингдан 100 минггача белорусияликлар намойишга чиқдилар. Улар ҳеч қандай қаршилик кўрсатмасдан Александр Лукашенконинг истеъфосини ва қайта сайловлар ўтказишни талаб қилдилар. Намойишчиларга қарши қандайдир газ сепилгани ҳам хабарларда айтилмоқда. Аммо, ҳозирча ҳеч қандай талофот бўлмади. Турли хабарларда юзга яқин киши қўлга олингани айтилмоқда. Уларнинг ичида Координацион Совет ...
- 19:29Ургутдаги икки қишлоқ можароси: нуронийлар ўзаро муроса йўлини қидиришлари керак эмасмиди?
Сўнгги бир неча кун ичида Kun.uz таҳририятига Ургут туманидаги «Камонгарон» ва «Вағашти» маҳаллалари фуқаролари томонидан мурожаатлар бўлмоқда. Улар юбораётган видеолардан англаш мумкинки, икки маҳалла ўртасида зиддият келиб чиққан. Хўш, аслида Ургутда нима бўляпти? Масала наҳотки икки маҳалланинг ёши улуғлари, фахрийларнинг аралашуви, ташаббуси билан ҳал бўлмаса? Биз масалани ўрганиш учун Ургут туманига бориб, дастлаб «Камонгарон» маҳалласи фаолларининг фикр билан қизиқдик. «Қўшни «Вағ...
- 13:45ЯНГИ КИТОБ: Эр бошига иш тушса. КУТИЛМАГАН ФИКР: “Бирлик” Партияси буни олқишлайди
XX аср ўзбек адабиётининг классик адибларидан, дея эътироф этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг “Эр бошига иш тушса” романи орадан 55 йил ўтиб алоҳида китоб ҳолида қайта нашр этилди. Рус ёзувчиси Константин Симонов адибнинг “Эр бошига иш тушса”, “Излайман” каби асарлари ҳақида қуйидагича фикр юритган эди: “Ҳозирги замоннинг бош муаммоси -уруш ва тинчлик муаммоси... Уруш йилларидаги баходирона қахрамонликларнинг маънавий илдизларини тушуниш,...
- 19:11Сенат раиси Танзила Норбой ҳар нарса Шавкат Мирзиёнинг назорати остида эканлигини, бошқа мажлисда вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқ пахта теримида кўнгиллилар ишлатилишини айтибди
Бу йил пахта теримига фақат кўнгиллилар жалб этилади, дебди Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган бирифингда. Кўрдингизми, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу йилги пахта теримига аскарлар, ўқитувчилар, шифокорлар, ёшлар жалб қилинмасмиш, фақат кўнгиллилар ишлатилармиш. Айни замонда, бугун, 5 сентябрь куни, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси ўтказилмоқда экан. У ерда нутқ сўзлаган Сенат Раиси Танзила Норбоева (расмда)...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения Читать дальше...Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения Читать дальше...