Кундалик хабарлар - 13 September 2020
- 19:41Эртага 14 сентябрда Ўзбекистон мактабларининг фақат чорак қисми очиладиган бўлибди, қолган қисми 2 ҳафтада очилармиш. Бунга ишониш қийин, аммо сабр қилиб кутишга мажбурмиз!
Авваламбор, билдириш керакки, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари сони 10 мингга яқин. Ўқувчилар 6,2 миллион нафар, ўқитувчилар эса 486 мингдан ошади. Демак, эртага 14 сентябрда 2300дан ортиқ мактаб очилиб, уларда анъанавий таълим бошланини ҳисобга олсак, Халқ Таълими Вазирлигидан хабар қилишларича, 7 сентябрь куни очилган 329та мактаб билан қўшиб ҳисоблаганда, 14 сентябрдан эътиборан фаолияти йўлга қўйилган мактаблар сони 2635 га чиқади. Бошқа мактабларда анъанавий таълим 1 октябрга қада...
- 15:09Бугун Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” раҳбарларининг учрашуви давом этмоқда, аммо бу ҳақда ҳеч қаерда ҳеч қандай хабар йўқ, Маршал Абдурашид Дўстимнинг фикрлари айтиб бўлинди
Рус ахборот воситалари, жумладан, “Красная Весна” сайти Маршал Абдурашид Дўстимнинг фикрларини айтиб бўлди. Унга кўра, Доҳада бўлаётган музокараларда кўтарилаётган фикрлар, яъни муаммоларни фақат уруш йўли билан ҳал қилиб бўлинмаслиги энг тўғри йўлдир. Хўш, Қатар пойтахти Доҳада нималар бўлмоқда? Кеча ҳамма катта оммавий ахборот воситалари Доҳадаги учрашувда икки тарафининг вакиллари, яъни Афғонистоннинг феълан Бош Вазири Абдулло Абдуллоҳ ва “Толибон” раҳбарининг айтган ...
- 19:21Бизда пахтани ким теради? Нимага бу саволга аниқликни Бандлик ва Меҳнат Вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов ҳам киритмади?
Бандлик ва Меҳнат Вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовга кўра, пахта теримига биринчи навбатда “темир дафтар”дагилар, оғир шароитда яшаётган фуқаролар, кўп болали хотин-қизлар, ишсиз йигитлар, айниқса меҳнат миграциясига кета олмаганлар фақат шартнома асосида жалб этилармиш. Айнан шу масалаларга бағишланган Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирлигида ўтказилган халқаро онлайн давра суҳбати 11 сентябрда ўтказилибди. Бунинг кетидан вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқов Kun.uz мухбирига инте...
- 10:51Ўзбекистонда масхарабозлик давом этмоқда ва этаверади: Биласизми, янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси лойиҳасида қандай янгиликлар бор?
Меҳнат Кодекси меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишга хизмат қиладиган асосий қонун ҳисобланади. Лекин, қабул қилинганига 25 йил тўлган мазкур кодекс бугунги кун талабига жавоб бермай қолди, деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Меҳнат ва Ижтимоий Масалалар Қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева парламентнинг саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, жорийдаги кодексда фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб қилишнинг янги турли хил шаклларининг фаол ривожланиши каби бир қатор масалалар ҳисобга о...
- 05:11Нетаньяху заявил об открытии «новой эры мира»
Соглашение Израиля и Бахрейна об установлении дипломатических отношений позволит открыть «новую эру мира». Об этом сказал израильский премьер-министр Биньямин Нетаньяху, которого цитирует ТАСС. «Сегодня вечером мы достигли еще одного исторического соглашения с еще одной арабской страной - с Бахрейном», - начал Нетаньяху. В этой «новой эре мира» израильский политик видит следующую схему: «мир за мир». Ранее президент США Дональд Трамп заявил, что...
- 02:22“Ҳаракат” хатқутисидан: Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги баъзи муаммолар бажарилаётгани ҳақида
Шу йил 8 сентябрда шу туманда фаолият олиб борувчи, “Демократия.Уз” сайтини юритувчи блогер Отабек Аҳлиддиновдан 2 та хат олдик. Мана уларнинг биринчиси: - Андижон вилояти Шаҳрихон тумани марказий шифохонасида заҳира - иккинчи электр линия ва электогенератор йўқ эди, свет учса электр билан ишлайдиган "ҳаёт манбалар" реанимация бўлимида ўчарди ва унга уланган инсон ҳаёти ҳам.... Ушбу муаммони ижтимоий тармокларда ёритиб юқори мартабали амалдорларни эътиборини тортганимдан сўнг Сенатор Фарходбе...
- 01:24Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 11 сентябрда 131 поғона юксалиб, 27 минг 666 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 10 сентябрда 406 поғона пастга тушиб, 27 минг 535 бўлганди. Кеча 11 сентябрда эса, 131 поғона юксалиб, 27 минг 666 бўлди...
- 23:12Тошкент шаҳрида яна бир янги туман - Янгиҳаёт тумани ташкил этилди, бугун Сенатнинг бу ҳақдаги қарори эълон қилинди
Сенатнинг бугун давом этаётган еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, “Тошкент вилояти Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тў...
- 19:16Навбатдаги давлат масхарабозлиги: Танзила Норбоеванинг “Бюджет маблағи – халқнинг маблағи. Уни талон-торож қилиш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш демак” дейиши масхарабозликдир
Бугун Ўзбекистон давлатининг бош масхарабоз ташкилоти бўлган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева давлатнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАда “Бюджет маблағи – халқнинг маблағи. Уни талон-торож қилиш кўпнинг ҳақига хиёнат қилиш демак” сарлавҳали хабар эълон қилди. Нимамиш, Танзила хонимга айтишича, бундай ҳолатларда жазолашдан кўра олдини олиш бўйича кўпроқ ишлаш лозиммиш. Бюджет маблағлари ажратилаётганда уни мақсадли фойдаланишини таъминлайдиган механизмлар устида ишлаш мақ...
- 12:17Масхарабозлик дунё даражасига чиқмоқда: Москвада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларининг Ташқи Ишлар Вазирлари учрашуви бунинг исботидир
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларнинг раҳбарлари ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирокида Москвада йиғилиш ўтказдилар. Вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартиби ва имзолаш учун таклиф қилинадиган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, авваламбор Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш мақсадида фикр алмашишибди. Нимамиш, бу – ҳозирги улуғ ва...