Кундалик хабарлар - 31 August 2020

  • 19:42“Бирлик”: Ўзбекистон халқини мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан табриклаймиз!

    Тарихимизнинг ҳозирги босқичида, Ўзбекистонда мустақиллик учун кураш 1988 йил 14 ноябрь кунидан бошланган. Айнан шу куни “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Ташаббус Гуруҳи яратилди. Тинимсиз митинг-намойишларимиз натижасида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тили ДАВЛАТ ТИЛИ деб эълон қилинди. Энг қизиғи, ўша йил 16 октябрда, яъни ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинишидан 5 кун аввал, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни КПССдан чиқариб ташлашганди. Курашимиз тўхтамасдан давом этаверди, 1991 йил август ойид...

  • 14:46Масхарабозликлар давом этмоқда: Шавкат Мирзиё бугун Мустақиллик Майдонидаги Мустақиллик ва Эзгулик Монументи пойига, яна бир қатор жойларга гулчамбарлар қўйди

    Мустақиллик Майдонида СССР замонида ўрнатилган Ленин ҳайкали пойдеворига Мустақиллик ва Эзгулик Монументи ўрнатилганини ҳамма ҳам билавермаса керак. Аслида, айнан шундай. Айнан шу пойдевор олдида “Бирлик” Халқ Ҳаракати (ҳозир унинг номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси деб ўзгартирилган) ўз митинг ва намойишларини ўтказган, мустақилликнинг ҲАҚИҚИЙ АСОСЛАРИНИ яратган. Бугун Ўзбекистоннинг ҳозирги хўжайини Шавкат Мирзиё ўша пойдевор олдига гулчамбар қўйди. У шу йўл билан ҳалигача “Бирлик”нинг ғо...

  • 10:37Бугун Қирғизистон мустақиллигининг 29 йиллиги, бу мамлакат ва унинг халқини табриклаймиз!

    Ҳа, бугун ростдан ҳам шунақа байрам куни. Қўшни давлатимиз Қирғизистон ва унинг халқи бугун катта байрамни қутлашмоқда. Аслида, унутмайликки, Ўзбекистон ҳам ҳам мустақиллигини бугун, 31 августда эълон қилган, аммо ўша пайтдаги диктаторнинг талаби билан 1 сентябрь Мустақиллик Куни деб белгиланган. Вақти келади, биз ҳам мустақиллик кунини айнан бугунга ўтказишимиз керак. Хуллас, тарихнинг бугунги саҳифаси жуда ҳам бой. Қаранг, бир кунда 2 мамлакат – Қирғизистон ва Ўзбекистон мустақиллик эълон қ...

30 August 2020
  • 16:30Туркияда Зафар Байрами қутланмоқда, Отатурк қабрига гулчамбар қўйилди

    Маълумки, бу мамлакатда узоқ йиллардан бери 30 август Зафар Байрами сифатида нишонланади. Бунинг муаллифи – буюк Отатурк. Бугун ҳам шундай бўлди. Анқарада Отатурк қабрига гул қўйилди. У ерда кўзга кўринган давлат раҳбарларидан Президент Ражаб Эрдўған, Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли ва бошқалар бор эди. Гулчамбар Президент Ражаб Эрдўған тарафидан қўйилди, у ўша ердаги расмий китобга бу ҳақда ўз хатини ёзиб қўйди. Аммо, бу байрамни Туркия бўйлаб нишон...

  • 03:30Kun.uz хабар тарқатди: “Тиббий жиҳатдан тайёр мактаблар очилади”. Мактабларнинг очилиш тартиби ва ўқув жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди

    Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев мактаблар очилиши олдидан жорий қилинадиган карантин қоидалари ҳақида маълумот берди. Усмон Шарифхўжаевга кўра, мактаб дарсларини анъанавий ёки телевизион кўринишда ташкиллаштириш юзасидан ўтказилган сўровномада 5,5 миллион ота-она қатнашган бўлса, шундан 76 фоизи анъанавий дарс шаклини маъқуллаган. Қолган 24 фоизи эса фарзандини мактабга юборишга хайрихоҳ эмаслигини билдирган. “Ҳар бир ота-онанинг танлови ҳурмат қилиниши керак. ...

29 August 2020
  • 21:06Запад призвал власти Белоруссии соблюдать международные обязательства

    Евросоюз, США, Великобритания, а также Швейцария требуют, чтобы власти Белоруссии соблюдали принятые ими международные обязательства страны. Об этом говорится в размещенном на сайте британского правительства совместном заявлении диппредставительств данных стран и объединения европейских государств. Речь идет, в частности, об обязательствах по соблюдению основных демократических свобод и прав человека. Кроме того, страны Запада призвали белорусские власти расследовать злоупотребления и прес...

  • 15:27Ўзбекистонда тарқатилаётган хабарларга кўра, 28 августдан бошлаб чет элда мажбуран қолган ватандошларни қайтариб келиш учун ҳаракатлар бошланган

    Мамлакатимизнинг Транспорт Вазирлиги 28 августдан “Ўзбекистон Темир Йўллари” тарафидан уюштирилган махсус рейслар Россиянинг Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларидан ўша ерларда қолиб кетган ватандошларимизни ватанга қайтариб келиш билан шуғулланармиш. Нимамиш, айнан ўша санаб чиқилган шаҳарларнинг темир йўл станцияларида тўпланаётган ўзбекистонликлар ҳамма ерда муаммолар чиқаришаётганмиш. Табиий, шундай бўлаётган бўлса, бу жуда хавфлидир, чунки бундай ҳолат ват...

  • 14:15Трамп заявил о самой масштабной мобилизации со времен Второй мировой войны

    Соединенные Штаты провели самую масштабную национальную мобилизацию со времен Второй мировой войны в ответ на пандемию коронавирусной инфекции, заявил президент США Дональд Трамп в ходе выступления перед избирателями. Видеозапись опубликована на его странице в Twitter. «Когда вирус прибыл [в США], мы начали самую масштабную национальную мобилизацию со времен Второй Мировой Войны», - сказал Трамп. По словам главы государства, его решение об ограничении въезда в страну спасло «...

  • 06:1239 нафар Вьетнамлик мигрантнинг ўлимига сабабчи бўлган британиялик Ронан Хьюз айбига иқрор бўлибди

    Бу мудҳиш хабар “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида ҳам эълон қилинган эди. Чунки, Буюкбританиянинг Эссекс графлиги полицияси 2019 йил 23 октябрда Британияга Бельгиядан келган юк машинасида 39 жасадни топгани ҳақида бутун дунё хабар эълон қилганини ҳам ҳамма билади. Ҳозир маълум бўлишича, 2019 йил октябрда Англиянинг Эссекс графлигида тиркамасидан вьетнамлик 39 нафар мигрантнинг жасади топилган юк машинаси ҳайдовчиси Ронан Хьюз ўзини қасддан қилинмаган қотилликда айбдор деб топибди. Ш...

  • 01:34Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 28 августда 162 поғона юксалиб, 28 минг 654 бўлди. Тархий рекордга етиш учун 0,9 минг қолди!

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 27 августда 160 поғона юксалиб, 28 минг 492 бўлганди. Кеча 28 августда эса, 162 поғона юксалиб, 28 минг 654 бўлди. Аммо,...